Энтони Жошуа ва Кубрат Пулевнинг қолдирилган жанг санаси маълум қилинди

WBA super, IBF ва WBO йўналишларининг оғир вазн тоифасидаги чемпион Энтони Жошуанинг (23-1, 21 КО) IBF камари учун мажбурий даъвогар болгариялик Кубрат Пулев (28-1, 14 КО) билан жанги 20 июндан 25 июлга қолдирилди.

Бу ҳақда "RingPolska" маълум қилмоқда.

Манбанинг хабар беришича, "Matchroom Boxing" аллақачон Лондондаги Тоттенхэм стадионини ушбу санага банд қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)