Энтони Жошуанинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди
Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида фаолият юритадиган британиялик Энтони Жошуанинг болгариялик Кубрат Пулевга қарши жанг санаси маълум бўлди.
Уларнинг ўзаро қарама-қаршилиги 12 декабрь куни Лондон шаҳрида жойлашган О2 аренасида бўлиб ўтади. Жошуа (23-1, 21 КО) сўнгги жангини 2019 йил 12 июлда мексикалик Энди Руисга қарши ўтказиб, очколар ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, Пулев (28-1, 14 КО) ҳам аввалги йили Райделл Букерни мағлуб этган эди.
Жошуа WBA, IBF, WBO ҳамда IBO чемпионлик камари соҳиби ҳисобланади. Мазкур тўқнашув эса ҳимоя жанги ҳисобланади.
Фикрлар