"Eriell Group" хўжайини "Сурхон" футбол клубини сотиб олди

"Eriell Group", "Enter Engineering" ва бошқа кўплаб бизнеслар (жумладан, нефт ва Самарқанддаги туристик марказ ҳамда аеропорт) эгаси Бахтиёр Фозилов Термизнинг "Сурхон" клубининг давлатга тегишли улушини номинал қийматда (баланс) тўғридан тўғри сотиб олди.

Клубнинг мавжуд қарзлари Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан тўланади. Бу ҳақда "GoSport" нашри хабар берди. 

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Фозиловга тегишли компаниялар Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клубига ҳомийлик қилиб келганди.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Хакимов Авазбек
09/01/2023 16:59
Рахмат акага колган клубларни хам хусусилаштириш керак етар халкни пулига яшаш.Ойлаб Туркияда йигинлар кимни пулига буляпди