Эрик Байи сафга қайтди
Ads

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ҳимоячиси Эрик Байи жамоа билан умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди. Бу ҳақда “қизил иблислар” бош мураббийи Жозе Моуриньо айтиб ўтди.

Қайд этиш жоиз, Байи жароҳати боис ўтган йилнинг ноябр ойидан буён майдонга туша олмаётган эди. Ивуарлик футболчи декабр ойида жарроҳлик амалиётини ўтказган эди.

Клуб расмий сайтида ёзилишича, Байи Англия кубоги 1/8 финали доирасида “Хаддерсфилд”га қарши кечадиган учрашувда жамоасига ёрдам бера олади.

Андер Эррера ва Маркус Рэшфордлар ҳам кичик жароҳати боис, ушбу ўйинда иштирок этма олмайди.

Златан Ибрагимович ҳамда Маруан Феллайнилар эса тикланиш жараёнини ўтказишмоқда.