Эрик тен Хаг келажаги икки ўйинга боғланди
“Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Тоттенхэм”га йирик ҳисобда ютқазганидан кейин бош мураббий Эрик тен Хагнинг курсиси сезиларли даражада қимирлаб қолди.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали клуб раҳбарияти нидерландиялик мутахассис масаласида қандай қарорга келганини маълум қилди.
Романонинг таъкидлашича, аламли мағлубиятга қарамай, клуб раҳбарияти Эрик тен Хагни қўллаб-қувватлашда давом этади. Бироқ бош мураббийга янги шарт қўйилди.
“Манчестер Юнайтед” олдиндаги икки учрашувни қандай ўтказиши кўп нарсага ойдинлик киритади. Манчестерликлар Европа Лигасида “Порту” ва Англия чемпионатида “Астон Вилла”га қарши баҳсларда нафақат натижа, балки ўйин борасида ҳам ижобий кўрсаткичларни қайд эта олмаса, бош мураббий истеъфога чиқарилади.
Айни пайтда “Манчестер Юнайтед” мутасаддилари жамоани муваффақиятли бошқара оладиган мутахассис қидиряпти.
Фикрлар