Эрик тен Хаг “Манчестер Юнайтед”да таниш-билиш қиляптими?

“Манчестер Юнайтед”нинг айрим ўйинчилари бош мураббий Эрик тен Хагнинг иш услубидан норози экани ҳақида маълумотлар тарқатилганди.

Daily Mail нашри футболчиларнинг эътирозига сабаб бўлаётган омилларни аниқланди.

Унга кўра, манчестерликлар нидерландиялик мутахассиснинг таркибни тез-тез ўгартираётганидан норози бўлмоқда. Улар мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш орқали оптимал спорт формаларини тезроқ тиклаб олишга умид қиляпти.

Эрик тен Хаг эса, футболчиларда кучли чарчоқ аломатлари юзага келаётгани боис ротацияга қўл ураётганини таъкидламоқда.

54 ёшли нидерландиялик мутахассис “Манчестер Юнайтед”ни 2022 йилнинг ёзидан бери бошқармоқда. Кейинги пайтда салбий натижалар туфайли унинг ишдан олиниши ҳақида хабарлар кўпайиб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!