Эрик тен Хаг “Манчестер Юнайтед”нинг фақат тўрт футболчисига ишонар экан

  • 14 ноября, 2023, 11:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг мураккаб вазиятларда жамоанинг тўрт нафар футболчисига суяниши мумкинлигини эътироф этди.

Tecno

Нидерландиялик мутахассис жамоани қабул қилиб олганидан бери футболчиларни бир ғоя остида бирлаштириш, уларда жанговар руҳиятни қайта уйғотиш каби психологик жараёнларга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу вазиятларда унга тўрт нафар етакчи ўйинчи ёрдам беряпти.

- Бизда характерига таянса бўладиган етакчилар бор. Андре Онана, Ҳарри Магуайр, Скотт Мактоминей мураккаб вазиятларда  лидерлик қобилиятини намойиш қила олади.

Табиийки, жамоа сардори Бруну Фернандеш ҳам. Улар жамоани ўз ортидан эргаштиришга қодир, - деди Эрик тен Хаг.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию