Эрик тен Хаг “Реал”дан футболчи кутяпти
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг жамоа таркибини кучайтиришни режалаштирмоқда. Манчестерликлар ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш учун “Реал”дан Давид Алабани олиб келмоқчи.
Todofichajes нашри кейинги пайтда “Юнайтед” вакиллари “Қироллик клуби”дан ўйинчи олишни анъанага айлантирмоқда. Бунгача, мадридликлар сафида ўйнаган Рафаэль Варан ва Каземиро трансфер қилинган эди.
31 ёшли Алаба ҳимоя чизиғида бир неча позицияда ўйнай олади. Австриялик футболчининг мадридликлар билан келишуви 2026 йилнинг ёзига давом этади.
Фикрлар