Эрик тен Хаг Санчога яна бир зарба берди

“Манчестер Юнайтед”даги зиддиятли вазият ҳали барҳам топган йўқ, Бош мураббий Эрик тен Хаг  ўзига қарши бош кўтарган Жейдон Санчога яна бир чора қўллади.

Бошида 23 ёшли ҳужумкор футболчи асосий таркибдан ва умумий гуруҳ машғулотларидан четлатилган эди. Кейин унинг жамоа билан бир жой овқатланиши таъқиқланди.

Энди клуб мутасаддилари Санчони жамоанинг ижтимоий тармоқлардаги чатдан чиқариб юборди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

“Манчестер Юнайтед” январда футболчини бошқа клубларга ижарага бериб юбормоқчи. Жейдон Санчо бош мураббийдан узр сўрашга кўнмагани сабабли, жамоадан кетиши кутиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Boy Intelligent
09/11/2023 13:35
Togri qiladi nimaga undan kechirim sorash kk. Ten takni ozini ketishiga oz qoldi