Эрик тен Хаг тўрт юлдузни жамоадан ҳайдаяпти
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг келаси мавсум ўзи фойдаланмайдиган футболчиларни кетказиб, таркибни тозалаш ишларини давом эттирмоқда.
The Independent нашрининг ёзишича, нидерландиялик мураббий бу гал тўрт футболчи – Ҳарри Магуайр, Фред, Скотт Мактоминей ва Жейдон Санчо икки ҳафта ичида жамоадан кетишини талаб қилярти.
Маълумотларга кўра, Магуайрга “Вест Хэм” қизиқиш билдирмоқда. Бироқ, манчестерликлар ҳимоячини 50 миллион фунтга баҳолаётгани ва ўйинчининг маоши катталиги трансферга халақит қиляпти.
Фред “Фулхэм”дан таклиф олган. Мактоминейни “Вест Хэм” ва “Ньюкасл” ўз сафига чорламоқда.
Яқинда Санчонинг агентлари уни “Боруссия”га қайтармоқчи бўлишди. Бироқ, дортмундликлар собиқ юлдузини олишни истамади. Жейдонга “Тоттенхэм” қизиқиш билдиряпти.
Фикрлар