Эриксен АПЛга қайтади!
Кристиан Эриксен қишки трансферлар ойнасида АПЛга қайтиши кутиляпти. Катта эҳтимол билан футболчи февралдан яна ”туманли альбион”да тўп тепади.
"Mirror" нашрининг хабар беришича, даниялик плеймейкер маоши кескин камайишига ҳам рози. Унинг асосий истаги – аввалги даражасини тиклаб, Қатардаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш.
Эслатиб ўтамиз, Эриксен юрагига махсус қурилма ўрнатилгандан сўнг, унинг А Cериядаги фаолиятига якун ясалганди. Сабаби Италияда ушбу мослама билан майдонда ҳаракатланиш мумкин эмас.
Ҳозирда Кристиан эркин агент ҳисобланади.
Фикрлар