Эриксендан "Аякс" ҳам юз ўгирди

"Интер"нинг даниялик ҳимоячиси Кристиан Эриксендан "Аякс" ҳам юз ўгирди.

Италиялик журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, амстердамликларга Эриксеннинг маоши қимматлик қилади. Айтиш лозимки, унинг йиллик маоши 7,5 миллион еврони ташкил этади.

Эриксен "Интер"да ўйин амалиётсиз қолиб кетаётгани сабаб, бошқа жамоага ўтмоқчи. Унга "Арсенал", "Тоттенхэм" ва "Вулверхэмптон" клубларидан қизиқиш бор. Аммо “нерадзуррилар” ҳозирча бу борада бирорта ҳам расмий таклиф олмаганини маълум қилишмоқда.

Бундан аввалроқ, ПСЖ ҳам Эриксенга қизиқмаётганини маълум қилган эди.

28 ёшли Эриксен жорий мавсум “Интер”да 13 та ўйинда майдонга тушди. Унинг миланликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!