Эриксенга АПЛнинг қайси клуби таклиф билан чиқаётгани маълум бўлди
"Тоттенхэм" ва "Интер" клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен яқин орада қаерга бориши мумкинлиги маълум бўлди.
The Athletic хабарига кўра, 29 ёшли даниялик футболчи “Брентфорд”дан аниқ таклиф олган. Премьер-лига клуби Эриксенга кейинчалик бир йилга узайтириш имконияти билан жорий мавсум охиригача шартнома тузишга тайёр.
Декабрь ойи ўрталарида "Интер" Кристиан билан шартномани бекор қилди ва шундан бери у эркин агент мақомига эга.
Эслатиб ўтамиз, "Евро-2020" пайтида Эриксен юрак хуружига учрагач, юрагига кардиовертер-дефибрилатор ўрнатилган эди. Италияда эса бундай қурилма ўрнатилган футболчилар ўйнаши тақиқланади.
Фикрлар