Эркин кураш: Бекзод Абдураҳмонов кучли рақибини мағлуб этди
Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида давом этаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатининг эркин кураш йўналиши бўйича 74 кг вазн тоифасида гиламга чиқаётган Бекзод Абдураҳмонов илк баҳсида пуэрто-риколик асли келиб чиқиши Кубадан бўлган Франклин Гомес Матосни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, улкан ютуқлар сари дадил қадам ташлади. Юртдошимиз навбатдаги босқичда янада кучли рақиб, кубалик Хедри Гарсон Кабаллерога қарши гиламга чиқади.
Эслатиб ўтамиз: Ушбу вазн тоифасида Олимпиада йўлланмаси ҳам ўйналади.
Фикрлар