Эркин курашчиларимиз Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Хитойга йўл олишди

23-28 апрель кунлари Хитойнинг Циан шаҳри спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Мазкур қитъа биринчилигида Осиёнинг энг сара курашчилари қатори спортчиларимиз ҳам медаллар учун кураш баҳс олиб боришади. Кеча тунда мусобақада иштирок этувчи эркин курашчиларимиз Циан шаҳрига жўнаб кетишди. Таъкидлаш жоиз, айнан улар мазкур чемпионатни бошлаб беришади. Эртага аёллар ва юнон-рум кураши бўйича иштирок этадиган вакилларимиз ҳам Хитойга йўл олишади. Осиё чемпионатида қуйидаги спортчиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишади:
Эркин кураш
57 кг: Маҳмуджон Шавкатов
61 кг: Жахонгирмирзо Туробов
65 кг: Сирожиддин Хасанов
70 кг: Ихтиёр Наврузов
74 кг: Артём Присяжнюк
79 кг: Нодирбек Эгамбердиев
86 кг: Абдурасул Вахобов
92 кг: Азиз Солиев
125 кг: Хасанбой Рахимов

Аёллар кураши
50 кг: Даулетбике Яхшимуратова
53 кг: Актенге Кеунимжаева
55 кг: Шаҳодат Джуллибаева
57 кг: Севара Ешмуратова
59 кг: Нигора Бакирова
62 кг: Набира Есенбаева
65 кг: Сахипжамал Алеуатдинова
68 кг: Бахтигул Балтаниязова
72 кг: Нилуфар Гадаева
76 кг: Шахрибану Эллиева

Юнон-рум кураши

55 кг: Илҳом Бахромов
60 кг: Ислом Бахромов
63 кг: Елмурат Тасмурадов
67 кг: Мирзобек Рахматов
72 кг: Арам Варданян
77 кг: Билан Нальгиев
82 кг: Жалгасбай Бердимурадов
87 кг: Рустам Ассакалов
97 кг: Жаҳонгир Турдиев
130 кг: Мўминжон Абдуллаев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!