Эркин курашчимиз Венгрияда шоҳсупага кўтарилди

Венгрияда спорт курашлари бўйича халқаро рейтинг турнирининг яна бир куни ортда қолди. Эътиборлиси, унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Разамбек Жамалов олтин медалга сазовор бўлди.

-74 кг вазн тоифасида курашган юртдошимиз дастлабки даврада Венесуэла, чорак финалда Грузия, ярим финалда Эрон ва финалда Венгрия вакилларини мағлуб этишга эришди. Афсуски, қолган иштирокчиларимизга шоҳсупа йўлида бироз омад етишмади.

Бугунги баҳсларда ҳамюртларимиздан Феруза Эсенбаева гиламга чиқади. -68 кг вазн тоифасида курашадиган атлетимиз илк босқичда туркиялик Бусе Чавасоглуга қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!