Эрлинг Холанд: "12 йилдан кейин ҳам худди шундай ҳолатда бўламан"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд келажакка назар ташлаб, "Реал" ҳужумчиси Карим Бенземанинг ҳозирда ажойиб формада эканлигини таъкидлади. Эслатиб ўтамиз, француз "Олтин тўп"нинг амалдаги соҳиби ҳисобланади.

"Бенземага қаранг, у ҳозир 35 ёшда ва энг яхши жисмоний формада. Мен айни пайтда 22 ёшдаман ва умид қиламанки, 12 йилдан кейин ҳам худди шундай ҳолатда бўламан", - дея норвегияликнинг сўзларидан иқтибос келтиради "GQ Sport" нашри.

Эслатиб ўтамиз, Холанд Премьер лига 2022/23 мавсумининг ярмига келиб, тўпурарлар рўйхатининг пешқадами бўлиб турибди. Унинг ҳисобида 21 та гол бор.

"Манчестер Сити" чемпионлик пойгасида пешқадам "Арсенал"дан 8 очкога ортда қолмоқда. "Канонирлар" да 47 очко жамғарган бўлса, "шаҳарликлар" ҳисобида 39 очко бор. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!