Эрлинг Холанд "Манчестер Сити"дан қачон кетиши маълум

  • 16.03.2026 19:25
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоани тарк этиши мумкин.

Хабарларга кўра, Англиянинг "Манчестер Сити" клуби форварди Эрлинг Холанд яқин келажакда жамоасини ўзгартириш эҳтимоли бор. Норвегиялик футболчи аллақачон "шаҳарликлар" раҳбариятига 2027-йилнинг ёзида жамоадан кетиш ниятида эканлигини маълум қилган. Шу билан бирга унинг жорий йилда клубни тарк этмаслиги ҳам аниқ. Холанд учун асосий даъвогар сифатида Мадриднинг "Реал" клуби айтилмоқда. Миш-мишларга кўра, Эрлингни Каталониянинг "Барселона"си ҳам сотиб олиши мумкин. Нуфузли "Трансфермаркт" портали 25 ёшли форвардни 200 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг манчестерликлар билан амалдаги шартномаси 2034-йилнинг ёзида якунига етади. 

Маълумот учун, страйкер жорий мавсумда умумий 41та учрашувда майдонга тушиб, 29та гол ва 9та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!