Эрнандес "Бавария"га қайси жамоага ўтмоқчилигини айтди

  • 14 июня, 2023, 11:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Франция терма жамоаси ва “Бавария” клуби ҳимоячиси Лука Эрнандес жамоани тарк этиш истаги ҳақида гапирди. Инсайдер Флориан Плеттенбергнинг сўзларига кўра, футболчи фаолиятини ПСЖда давом эттиришга қарор қилган.

Tecno

Ўз навбатида, Германия топ-клуби футболчи учун зарур бўлган маблағни ПСЖ тўласа, у билан хайрлашишга тайёр. Мюнхенликлар Эрнандесни 60 миллион еврога баҳоламоқда. Яқин вақт ичида парижликлар трансфер борасида бир қарорга келишлари керак.

Лука "Бавария" сафига 2019 йилда "Атлетико" Мадриддан 80 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. У ўтган мавсум жароҳат туфайли бор йўғи 11 та ўйин ўтказди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию