Эрнандес: "Мбаппе танқидчиларни жим қилиб қўяди"
Франция терма жамоаси ва ПСЖ ҳимоячиси Люка Эрнандес жамоадоши Килиан Мбаппе ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди.
Француз футболчиси юлдуз ҳужумчига бўлган эътибор бошқа ўйинчиларга нисбатан анча юқори эканини таъкидлади.
"Килиан Мбаппе бўлсангиз, ҳамма сизга кўпроқ эътибор қаратади. Майдон ташқарисида нима қилаётганингизни ҳам кузатиб боради.
У Жаҳон чемпионати учун юз фоиз тайёр ва мотивацияга эга.
Мен йиғин даврида терма жамоа билан бирга бўлмадим, аммо менга Килиан жуда яхши тайёргарлик кўрганини айтишди. У танқидчиларни жим қилиб қўяди", — деди Эрнандес.
Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Сенегал, Ироқ ва Норвегия терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Фикрлар