Эрнесто Вальверде: "Барселона" қийин ўйинларни ўтказди. Энди ўзимизни яхши ҳис қиляпмиз

"Барселона" Ла Лиганинг 8-турида "Севилья" (4:0) ни мағлубиятга учратди. Учрашувдан сўнг, мезбонлар бош мураббийи Эрнесто Вальверде ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Натижа адолатли бўлди. Бизда вазиятлар кўп бўлди. Уларда эса аксинча.

Мен Месси дебют голини уришини билмаган эдим. Ўйлаб ҳам кўрмаганимда, Месси кўп голлар уради.

Умуман олганда, "Барселона" қийин ўйинларни ўтказди. Энди ўзимизни яхши ҳис қиляпмиз. Биз жуда ҳам бахтиёрмиз.

Дембеле ҳакамга уни четлатишини сўраганини билмайман, узун сўзни ишлатди ва бундай бўлган деб ҳам ўйламайман. У испан тилида кўп гапирганини камдан-кам эшитамиз," - деди Вальверде.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!