
Эрон - Ўзбекистон: Ўзаро учрашувлар тарихи билан танишинг
Жаҳон чемпионати саралаш гуруҳ босқичининг навбатдаги турида Ўзбекистон миллий терма жамоамиз Эрон билан куч синашади.
Ушбу беллашувдан аввал жамоаларнинг тарих бўйича ўзаро учрашувларнинг натижаси билан батафсил танишинг.
Ўзбекистон 0-0 Эрон (05.09.2009) - Ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон 0-1 Эрон (03.06.2012) - Жаҳон Чемпионати саралаши
Эрон 0-1 Ўзбекистон (14.11.2012) - Жаҳон Чемпионати саралаши
Ўзбекистон 0-1 Эрон (11.06.2015) - Ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон 0-1 Эрон (06.10.2016) - Жаҳон Чемпионати саралаши
Эрон 2-0 Ўзбекистон (12.06.2017) - Жаҳон Чемпионати саралаши
Эрон 1-0 Ўзбекистон (19.05.2018) - Ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон 0-1 Эрон (11.09.2018) - Ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон 1-2 Эрон (08.10.2020) - Ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон 0-1 Эрон (20.06.2023) - Ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон 2-2 Эрон (21.11.2023) - Жаҳон Чемпионати саралаши
Эрон 0-0 Ўзбекистон (11.06.2024) - Жаҳон Чемпионати саралаши
Ўзбекистон 0-0 Эрон (10.10.2024) - Жаҳон Чемпионати саралаши
Тан олиш керак, вакилларимиз 13 та баҳсдан фақатгина биттасида зафар қучишни уддалашган (0:1). Қолган 12 беллашувнинг 4 тасида жамоалар дурангга имзо чеккан бўлса, Эрон 8 та учрашувда муваффақиятга эришган.
Эслатиб ўтамиз, икки клуб ўртасидаги бўлажак тўқнашув 25 март куни Тошкент вақти билан 21:00 да старт олиши режалаштирилган.
Фикрлар