Эрон чемпионати. Бугун ҳар икки легионеримиз жамоалари ўйнайди

Бугун Эрон чемпионати 28-тур ўйинларига старт берилади.

Легионерларимиз ҳаракат қиладиган клублар бугун ўз учрашувини ўтказади. Хусусан, Шерзод Темиров ҳаракат қилаётган "Персеполис" жамоаси "Тракторсози" меҳмони бўлади. Баҳс 19:30 да старт олади.

Шунингдек, "Истиқлол" ўз майдонида "Алюминиум Арак" клубини қабул қилади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 21:45 да бошланиши режалаштирилган. Теҳронликлар сафида Азиз Амонов ҳаракат қилишидан хабарингиз бор.

Бугунги қарама-қаршиликлар олдидан турнир жадвали қуйидагича кўриниш олган.

photo_2022-05-19_11-01-50

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!