Эрон чемпионати. "Истиқлол" ўз майдонида "Зоб Аҳан"ни мағлуб этди. Азиз Амонов ...

Эрон чемпионатининг 17-туридан ўрин олган "Истиқлол" ва "Зоб Аҳан" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур учрашувда майдон эгалари минимал ҳисобда ғалаба қозонди.

Яқиндагина теҳронликлар сафига кўчиб ўтган ҳамюртимиз Азиз Амонов иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушди. Бу легионеримиз учун Эрон чемпионатидаги илк ўйин бўлди. 

Маълумот учун, ушбу ғалабадан кейин пешқадам "Истиқлол" очколар сонини 41тага етказиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!