Эрон чемпионати. Ўрунов асосий таркибда майдонга тушиб, "Персеполис" ғалабасига ҳисса қўшди

CHERY AUTO

Эрон чемпионатининг 15-туридан ўрин олган “Мес Рафсанжан" ва "Персеполис" жамоалари ўртасидаги баҳс 0:1 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди. Беллашувдаги ягона голга 24-дақиқада Соруш Рафиэи муаллифлик қилди.

Tecno

Ушбу ўйинда асосий таркибда майдонга тушган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Остон Ўрунов тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди ва жамоасининг 3 очко қўлга киритишига ҳисса қўшди.

Шу тариқа, теҳронликларнинг очколари сони 28 тага етди ва улар турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!