Эрон ғалаба қозониб, ўз гуруҳида пешқадам бўлиб олди

  • 07 Oct 23:42
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Жаҳон чемпионати Осиё минтақаси учинчи саралаш босқичидан ўрин олган Бирлашган Араб Амирликлари - Эрон ўйини якунига етди. Мазкур учрашувда мезбонлар рақибга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. 

Учрашувнинг 71-дақиқасида Тареми амирликлар дарвозасини ишғол этди. Бу гол форсларга муҳим 3 очкони қўлга киритиш учун кифоя бўлди. 

3 турдан сўнг 100 фоизлик натижа қайд этаётган Эрон очколари сонини 9 тага етказиб олган ҳолда, "А" гуруҳи пешқадамига айланиб олди. БАА ҳисобида ҳозирча икки очко бор ва улар 3-поғонани банд этиб турибди.


 

 

Comments

You must be logged in to commet!