Эрон ҳужумчиси Таремӣ: «ЖЧ-2026да жуда таранг муҳит, мезбон мамлакатга келганингда дўстона муҳит дейишади, бундай ҳис қилмаяпман»
Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Меҳди Тареми 2026 йилги жаҳон чемпионати атрофидаги вазият жуда таранг эканини айтди.
Гуруҳ босқичида Эрон Янги Зеландия, Бельгия ва Миср терма жамоаларига қарши майдонга тушади.
«Мен учта жаҳон чемпионатида иштирок этганман. Оддийда шундай дейишади: самолётдан тушиб, мезбон мамлакатга қадам қўйганингизда, сизга ўзига хос дўстона муҳит, меҳмондўстлик кайфияти юқади.
Афсуски, бу сафар мен бундай ҳисни бошдан кечираётганим йўқ.
Бу жаҳон чемпионатидаги муҳит жуда кескин. Буни сезиш қийин эмас. Афсуски, бунда виза бермаслик каби ҳаракатлар ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Балки бу фақат менинг шахсий таассуротимдир», – деди Меҳди Тареми.
Аввалроқ Эрон терма жамоаси делегациясининг бир қисмига виза берилмагани маълум қилинган эди. Эрон томони бу ҳолатга муносабат билдириб, «АҚШ ФИФА қоидалари ва мезбон мамлакат сифатидаги мажбуриятларини бузмоқда. Бу спортга сиёсий қарашлар асосида аралашувдир», дея баёнот берди.

Фикрлар