Эрон клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчисининг трансферини эълон қилди (Фото)
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Локомотив" клуби аъзоси Азизбек Амонов фаолиятини хорижда давом эттиради.
Амоновни Эроннинг 8 карра чемпиони, айни дамда мамлакат чемпионатида пешқадамлик қилаётган "Истиқлол" жамоаси ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда "Истиқлол" клуби матбуот хизмати инстаграмдаги расмий саҳифаси орқали хабар берди.
Аввалроқ эса "Локомотив" ҳам футболчини Эронга йўл олаётганини тасдиқлаганди. Ўтган мавсум "темирйўлчилар" таркибидаги ҳаракат қилган Азизбек Амонов Ўзбекистон миллий термасида ҳам дебютини амалга оширди ва иккита гол ҳам уришга эришди.
Фикрлар