Эрон ОТЖ устози Ўзбекистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?
Осиё чемпионати 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон U-23 - Эрон U-23 учрашуви якунланди. Беллашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Ўйиндан сўнг эронликлар устози Ҳамид Эстили баҳс борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ҳар бир чемпионатнинг 1-тури қийин бўлади. Биз турнирнинг амалдаги ғолиби – Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйин билан бошладик. Учрашув давомида яхши имкониятларга эга бўлдик, бироқ улардан фойдалана олмадик. Биринчи таймда хатомиз пенальтига олиб келди. шогирдларим яхши ўйин намойиш этишди. Улардан мамнунман. Танаффусдан сўнг ўзгаришлар қилдик ва бу бизга фойда берди.
– Бир неча ой муқаддам Тошкентда 2 та ўртоқлик ўйини ўтказиб иккисида ҳам мағлуб бўлган эдингиз. Бироқ бугун умуман бошқача ўйин намойиш этилди. Бунга қандай изоҳ берасиз?
– Мусобақага тайёргарлик жараёнида кўп ўзгаришлар бўлди. Тошкентдаги ўртоқлик учрашувларида асосан тактик жиҳатларга эътибор қаратгандик. Айнан шу сабаб биз бошқача ўйин қила олдик. Бугун кўриб турипсиз ўйинимиз қанчалик ўзгарганини. Энди янада кучайишимиз керак.
Фикрлар