Эрон терма жамоаси аъзоси Португалия грандининг қизиқишига сабаб бўлмоқда

Россиянинг "Ростов" клуби ярим ҳимоячиси Сайид Иззатиллоҳи фаолиятини Португалия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Futebol 365 нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли эронлик футболчига Лиссабоннинг "Спортинг" клубидан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлади. Улар ушбу футболчи учун рус клубига 1,5 млн евро тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Иззатиллоҳи “Ростов” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 18та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, Иззатиллоҳи жорий мавсумни Англиянинг “Рединг” клубида ижара асосида ўтказмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!