Эрон терма жамоаси ҳужумчиси жароҳат олди. У Ўзбекистонга қарши ўйнамайди

CHERY AUTO

"Ростов" вингери Муҳаммад Моҳебби Эрон терма жамоаси сафида машғулот пайтида жароҳат олди. Бу ҳақда журналист Эрфан Ҳусайний хабар берди.

Tecno

Манбанинг сўзларига кўра, футболчи Кабо-Вердега қарши ўртоқлик ўйинидан кейин ўзини ёмон ҳис қилган. Моҳебби мазкур ўйинни тўлиқ ўтказди ва пенальтилар сериясида ҳам гол урди.

Моҳебби аллақачон терма жамоани тарк этган. У 2023 йил ёзидан бери "Ростов" сафида ўйнаб келмоқда. Бу мавсумда 26 ёшли футболчи барча мусобақаларда 17 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!