Эрон терма жамоасини Оле-Гуннар Сульшер бошқарадими?

Эрон футбол федерацияси мамлакат терма жамоаси бош мураббийи лавозимига Оле-Гуннар Сульшер номзодини кўриб чиқди.

“Foot Mercato” нашри хабарига кўра, норвегиялик мутахассис форсларни бошқариш учун асосий фаворит ҳисобланган, бироқ мураббийнинг қитъадошларимизнинг таклифига рад жавобини берган.

49 ёшли норвегиялик 2018 йилда “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи лавозимига тайинланган эди. Бироқ ўтган йилнинг ноябрь ойи қониқарсиз натижалар сабаб ишдан бўшатилган. Шунингдек, Оле-Гуннар “Мольде” ва “Кардифф” клубларига ҳам устозлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Эрон футбол федерацияси бош мураббий Драган Скошични ишдан кетганини расман эълон қилган эди. Шунингдек, номзодлар қаторида  Али Кальонуи, Али Даи, Жавод Некунам каби мутахассислар ҳам бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!