Эрондаги легионеримиз: "У ерда ҳакамлар яккакурашларга имкон беради, ҳадеб ҳуштак чалавермайди"

"Navruz Cup"га тайёргарлик кўраётган миллий терма жамоамиз бугун "Локомотив" стадионида машғулот ўтказди. Эроннинг "Истиқлол" клубига кўчиб ўтган Азиз Амонов бир неча мавзуларда ўз фикрларини билдириб ўтди:

"Худога шукур, мослашув жараёни қийин кечмади. Янги жамоамдагилар мени яхши кутиб олди. Айни пайтда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқдамиз ва насиб қилса, бу ўринни мавсум сўнгига қадар сақлаб қолмоқчимиз.

Эрон ва Ўзбекистон чемпионати ўртасида фарқ у қадар катта эмас. Шунчаки, у ерда ҳакамлар кўпроқ яккакурашларга имкон беради, ҳадеб ҳуштак чалавермайди. Ўйин ҳам унча-мунчага тўхтатилмайди. Жамоалар ҳам бир-бирига очиқ ўйин таклиф этади. Шу томонлар бироз фарқли, аммо Суперлигамиз ҳам кучсиз эмас. 

Яна бир фарқи Эронда футболчилар охиригача ҳаракат қилишади. Айниқса, витаминизация масаласи Европа даражасида. Бироқ улар бизникичалик юқори техникага эга деб бўлмайди". 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!