Эронлик журналист Сервер Жепаровни жаҳлини чиқарди
Ads

 

Бироз аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон терма жамоаси ва «Локомотив» клуби ярим ҳимоячиси Эроннинг «Истиқлол» клубида тиббий кўрикдан ўтиш учун кеча тунда Теҳрон шаҳрига ташриф буюрди.

Футболчини Имом Ҳомейни Халқаро Аэропортида «Истиқлол» клуби расмийлари кутиб олган. Шунингдек 34 ёшли чарм тўп устаси интервью беришга ҳам улгурди.

Шуни биламанки, «Истиқлол» клуби нафақат Эронда, балки Осиё миқёсида ҳам ўзининг шонли тарихига эга. Эрон чемпионати савия борасида бошқа чемпионатлардан қолишмайди.

Шунингдек, эронлик журналист терма жамоамиз аъзосидан «34 ёшда ҳам Эрон клуби таркибида яхши ўйин кўрсата олишингизга ишончингиз комилми?» дея савол берган. Табиийки бу савол Жепаровга ёқмаган ва у қуйидагича жавоб қайтарган.

Нимага бундай савол бераётганингизга очиғи тушинмадим. Мен қариб қолганим йўқ ва ҳар доим яхши формада тўп сура оламан.

Сухбат сўнггида футболчимиз нега айнан «Истиқлол» клубидан юборилган таклифни қабул қилгани ҳақида ҳам тўхталиб ўтган:

Агентим орқали «Истиқлол» клубидан таклиф олдим ва бу таклифга розилик билдирдим. Чунки Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этадиган яна бир клуб таркибида иштирок этиш мақсадим йўқ эмас эди.

 

SPORTS.uz  ахборот портали Сервер Жепаров трансфери бўйича воқеалар ривожини узлуксиз кузатиб бормоқда ва янги маълумотлар пайдо бўлиши билан ўқувчиларимиз эътиборига ҳавола этилади. 

SPORTS.uz сайтини кузатиб боринг.