Эррера МЮдан қанча маош сўрамоқда?

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Андер Эррера ҳамон шартномани узайтириш масаласида музокараларни давом эттирмоқда.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра 29 ёшли испаниялик футболчи “Олд Траффорд”да қолиши учун “қизил иблислар” раҳбариятидан йилига 12 млн евро маош талаб қилмоқда. Аммо, манкуанликлар унга 10,4 млн евро ваъда қилишмоқда. Тез орада томонлар бу борада ҳам ўзаро келишувга эришишлари айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Эрреранинг “Манчестер Юнайтед” билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади. Унга ҳозирда “Арсенал” ва ПСЖ каби жамоалардан қизиқишлар мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!