Эрреранинг “МЮ”га садоқати “Барселона” таклифидан кучлироқ чиқди

 

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси ярим ҳимоячиси Андер Эррера бошқа клублардан келаётган таклифларга қарамай, манкунианлар сафида қолиш истагини билдирди.

Испаниялик футболчининг хизматларига айни вақтда “Атлетико” ва “Барселона” клублари қизиқиш билдираётган бўлса-да, Эррера клубини алмаштириш ниятида эмас.

Аввалроқ, испаниялик хавбекнинг хизматларига “Валенсия” ҳам қизиқиш билдирганди. Андер Эррера ва “МЮ” амалдаги шартномани 2019 йилгача узайтириши кутилмоқда.