Эррол Спенс Шон Портерни мағлуб этди
Ads

Лос-Aнжелесда (Калифорния, AҚШ) «Staples Center» аренасида бўлиб ўтган профессионал бокс оқшоми  якунланди. Марказий жангда IBF чемпиони Эррол Спенс  WBC чемпиони Шон Портерни мағлубиятга учратди ва WBC камарини ҳам қўлга киритди.

11-раундда Спенcе Портерни чап қўлидаги ён томонлама берган зарбаси билан нокдаунга учратди. Жанг якунида битта ҳакам 115-112 Портер фойдасига, қолган иккитаси Спенсени 116-111, 116-111 ҳисобидаги ғалабасини қайд этишган.