Эртадан Осиё чемпионатига тайёргарлик бошланади
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси келаси йили ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнини давом эттиради.
Баҳодир Aҳмедов қўл остидаги футзалчиларимиз Тошкент шаҳрида 10-18 декабрь кунлари ўқув-машғулот йиғинини олиб боради. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Мураббийлар штаби “Ўзбекистон” спорт мажмуасида ташкил этиладиган машғулотларга 18 нафар футзалчини жалб қилди.
Маълумот ўрнида, қитъа биринчилиги 23 мартдан 3 апрелга қадар Кувайт мамлакатида бўлиб ўтади. Гуруҳ босқичида ҳамюртларимиз Баҳрайн, Хитой ва Индонезия вакиллари билан куч синашади. Ушбу чемпионатда муваффақиятли иштирок этган 5 жамоа 2021 йилги жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.
Йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати:
1. Элмурадов Aббос
2. Элибойев Равшан
3. Умаров Рустам
4. Ропиев Ихтиёр
5. Эркинов Ҳушнур
6. Aдилов Машраб
7. Раҳматов Aнас
8. Aбдувалиев Aвазбек
9. Хамроев Илҳом
10. Нишонов Ҳусниддин
11. Солиҳов Aбдулла
12. Раҳматов Дилшод
13. Чориев Даврон
14. Усмонов Aкбар
15. Жўраев Суннат
16. Тўлқинов Элбек
17. Шавкатов Дилмурод
18. Ибрагимов Давлат
Фикрлар