Эртага "ATF Championship 5" турнири бўлиб ўтади. Маҳоратли ММА вакилларимиз октагонга кўтарилади

  • 30 ноябрь, 2021, 10:16
  • 0
  • MMA

Маълумки, ўзбек яккакураш оламининг номдор вакили Музаффар Раджабов ATF Championship промоушенига асос солган эди ва ҳозирга келиб, 4 та турнирини ўтказишга ҳам улгурди. Асосийси, ушбу жанг кечалари ажойиб тарзда ташкил этилмоқда. 

Навбатдаги яъни, 5-турнири 1 декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида ташкил этилади. Ушбу жанг кечасида Жаҳонгир Жумаев, Саидотахон Нуриддинов, Жасур Солижонов, Бобур Абдулазизов, Ислом Жўраев, Шаҳзод Юлдашев каби маҳоратли вакилларимиз октагонга кўтарилади. 

Шунингдек, яна бир қатор қизиқарли тўқнашувлар ўрин олган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!