Эртага Баҳром енгилмас боксчига қарши рингга чиқади

  • 26 ноябрь, 2016, 20:00
  • 0
  • Бокс
 
Россиянинг Ногинск шаҳри мезбонлик қиладиган профессионал бокс кечасида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Баҳром Паёзов ҳам рингга чиқади.
 
31 ёшли боксчимиз профессионал рингдаги 31 жангини россиялик енгилмас боксчи Ислом Думановга қарши ўтказади.
 
Профессионал рингга 2008 йили қадам қўйган ҳамюртимиз учун фаолияти омадли бошланган эди. Дастлабки 21 жангдан 20 тасида зафар қучган Баҳром кейинчалик мағлубиятлар тўрига илиниб қолди. Айниқса, бу йил бешта жанг ўтказган боксчимиз шулардан тўрттасида рақибларига имкониятни бой берди.
 
Жами 30 та жанг ўтказган Баҳром Паёзов 23 та ғалабага эришган ва 15 маротаба рақибларини нокаутга туширган.
 
Унинг бу галги рақиби - 24 ёшли Ислом Думанов профессионал боксчилик фаолиятини бу йил бошлади ва етма-кет бешта жангда зафар қучди.
 
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!