Эртага “CAFA U-16 championship” мусобақаси олдидан матбуот анжумани ўтказилади

Аввал хабар берганимиздек жорий йилнинг 3-10 июль кунлари Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице Президенти ва Марказий Осиё футбол ассоциацияси Президенти Умид Аҳмаджоновнинг ташаббуси билан пойтахтимиз ўсмирлар ўртасида минтақа чемпионатига мезбонлик қилади.

“CAFA U-16 championship” мусобақасида Ўзбекистон, Тожикистон, Афғонистон ва Қирғизистоннинг 16 ёшгача бўлган терма жамоалари иштирок этишади.

УФА расмий сайти тарқатган хабарга кўра эртага, 4 июль куни соат 11:30да “Миллий” стадионнинг матбуот анжуманлари залида мусобақа олдидан терма жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади. Унда иштирокчи давлатлар терма жамоалари устозлари ўзларининг мусобақа олдидан фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашади. Барча турдаги ОАВ вакилларини матбуот анжуманига таклиф этамиз.

Эслатиб ўтамиз, “CAFA U-16 championship” мусобақасидан ўрин олган учрашувлар пойтахтимиздаги "Миллий" ва "Локомотив" стадионларида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!