Эртага футзал бўйича 2019 йилги Ўзбекистон чемпионатига қуръа ташланади
Хабарингиз бор, 12-14 март кунлари пойтахтимизда футзал бўйича мамлакат XXIII миллийчемпионати саралаш баҳслари ўтказилган эди. Бўлиб ўтган ўйинлар якунларига кўра, “Максам-Чирчиқ” ҳамда Самарқанднинг “Динамо” жамоалари юқори дивизион йўлланмасига эга чиқишган.
Эртага, 28 март куни соат 15:00да ЎзПФЛ биносида футзал бўйича 2019 йилги Ўзбекистон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Унда барча иштирокчи жамоалар – АГМК, “Пахтакор”, “Локомотив”, “Бунёдкор”, “Металлург”, “Нефтчи”, “Сўғдиёна”, “Бухоро”, “Навбаҳор”, “Насаф”, “Максам-Чирчиқ” ва “Динамо” клублари вакиллари иштирок этади.
Таъкидлаш жоиз, мамлакат XXIII чемпионати 1-тур учрашувлари 1-6 апрель кунлари пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида ўтказилади.
Фикрлар