Эртага Жаҳон чемпионатида яна икки нафар ҳамюртимиз чиқиш қилади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Эртага Хитойнинг Уси шаҳрида таеквондо WТ бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг олтинчи кунги беллашувлари ташкил этилади.

Кун давомида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг икки вакили — Омонжон Отажонов (-58 кг) ва Севинч Ҳайитова (-62 кг) даянгга кўтарилади.

Эркаклар, -58 кг вазнда 1/32 финал босқичи:
Омонжон Отажонов (Ўзбекистон) - Тристан Скутару (Руминия);

Аёллар, -62 кг вазнда 1/32 финал босқичи:
Севинч Ҳайитова (Ўзбекистон) - Пам Нгок Чам (Ветнам).

Беллашувлар Тошкент вақти билан 6:00 да бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон таеквондо WТ ассоциацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!