Эртага ўзбек жангчиси Бразилияда жанг қилади. У рақиби билан юзма-юз келди (Видео)
Ўзбекистонлик ММА жангчиси Рамазон Темиров эртага Бразиялиянинг Сан-Паулу шаҳрида навбатдаги жангини ўтказади. Ҳамюртимиз анчадан буён Бразилияда машғулотларини давом эттираётган эди.
Темировнинг рақиби мезбонлар вакили "Мудиньо" номи билан машҳур Даниэль Консейсао бўлади. Мазкур қарама-қаршилик супер енгил (-56,7 кг ) вазн тоифасида ўтказилади.
Бугун ушбу жанг аввалидаги вазн ўлчаш ҳамда "Face to face" маросими ўтказилди.
Фикрлар