Эртага пара триатлон бўйича “World Triathlon Para Cup Samarkand-2024” мусобақаси бўлиб ўтади

Chery Tigo 7 PRO

Эртага 18 май куни кўҳна Самарқанд шаҳрида пара триатлон бўйича “World Triathlon Para Cup Samarkand-2024” халқаро мусобақаси бўлиб ўтади.

Қайд этиш лозимки, ушбу мусобақада дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатидан 150 нафарга яқин пара атлет иштирок этиши режалаштирилган.

“World Triathlon Para Cup Samarkand-2024” мусобақасида 4 нафар спортчимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади:

Эркаклар

Саидакбар Ғозиев PTS2

Эшбоев Абдулазиз PTS4

Машҳурбек Абдусаматов PTS5

Аёллар

Шохсанам Собиржонова PTS5

Маълумот учун, мусобақа низомига кўра пара триатлончилар қуйидаги масофаларда сузиш, велосипед ва югуриш пойгаларида иштирок этади:

750 метр сузиш

20 км велосипед

5 км югуриш

Мусобақага соат 07:30 да старт берилиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!