Эртага профессионал боксчимиз жанг қилади
Ads
Россиянинг Пятигорск шаҳрида 26 ноябрь куни ўтказиладиган профессионал бокс кечасида ташкил этиладиган 12 та жангдан бирида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Одилжон Мирзараҳимов рингга чиқади.
 
Бир йилдан буён профессионал боксда фаолият юритаётган ҳамюртимиз битта ғалаба ва учта дурангдан сўнг кетма-кет икки марта мағлубиятга учраган эди. Шу йилнинг 8 октябрь куни ўтказилган жангда Одилжон Мирзараҳимов россиялик Магомед Алдогановни енгиб яна ғалаба қозона бошлади.
 
Навбатдаги жангда Одилжон россиялик Элнур Самедов билан куч синашади. Элнур профессионал боксчилик фаолиятини август ойида бошлади ва кетма-кет иккита рақибини енгди.
 
Одилжон Мирзараҳимов ва Элнур Самедов ўртасидаги рейтинг жанги олти раунд қилиб белгиланди.