Эртага Равшанбек Маҳаммаджонов жанг қилади. Бугун вазн ўлчаш маросими ўтказилди
Эртага, Россиянинг Қозон шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Биз учун аҳамиятли жиҳати, мазкур жанг кечасини машҳур боксчимиз Руслан Чагаевга тегишли бўлган М-13 промоутерлик компанияси ташкил қилмоқда.
Ушбу кечанинг марказий жангида Руслан Чагаев компанияси мижози ҳисобланувчи Фотима Дудиева рингга кўтарилади. Шунингдек, қозоғистонлик Феруза Шарипова ҳам ўзига тегишли бўлган WBC Silver чемпионлик камарини ҳимоя қилади.
Албатта, бу оқшомда ўзбекистонлик боксчи ҳам навбатдаги жангини ўтказади. Яъни, Зуфар Сулаймонов шогирди, ёшлар ўртасида WBC жаҳон чемпионлик камари соҳиби Равшанбек Маҳаммаджонов асли ўзбекистонлик бир неча йиллардан буён Россияда фаолият юритиб, ўша ерда машғулотлар олиб бораётган Ғиёсбек Мамажоновга қарши рейтинг жангида иштирок этади. Аслида, Равшанбек Россиянинг Тамбов шаҳри вакили Роман Клемашовга қарши жанг қилиши керак эди. Бироқ, жароҳат туфайли, у қисқа вақт қолганда жангда иштирок эта олмаслигини билдирди.
Бугун, мазкур жанг олдидан Face to Face маросими ўтказилди. Ҳамюртимиз вазн меъёрини бажара олди.
Фикрлар