Эртага старт оладиган Уимблдон турнири ҳақида сиз билмаган 10 та факт
Мазкур мусобақа cтарти олдидан турнирга оид энг қизиқарли ва шу билан бирга кўпчилик ҳали билмаган фактлар билан сизларни таништириб ўтишни жоиз деб топдик.
1986 йилга қадар Уимблдонда ўйналувчи тўплар оқ рангда бўлган
1972 йилга қадар теннис тўплари оқ рангда бўлган. Оптика соҳасидаги тадқиқотлардан сўнг ёрқин сариқ рангдаги тўплар телеэкранларда яхши кўриниши маълум бўлди. Шундай бўлсада 1986 йилга қадар Уимблдонда оқ рангдаги тўплардан фойдаланилган.
Уимблдон тўплари Филиппиннинг "Slazenger" команияси томонидан тайёрланади
Уимблдонда ўйналувчи "Slazenger" тўплари Филиппиндан Лондонга етиб келгунига қадар 50 минг миль (80 минг километр) йўл босади. Бир мусобақа давомида эса 54 мингдан зиёд тўплардан фойдаланилади.
Уимблдон тўплари сичқонлар учун уй сифатида ҳа фойдаланилади
2001 йилдан буён турнирда ўйналиб бўлинган тўплар дала сичқонлари учун уй сифатида ишлатилиб келинади. Сўнгги вақтларда экин майдонларига агрессив медотлар ёрдамида ишлов берила бошлангач тупроқ эрозияси рўй бера бошлади. Ҳар йилги сув тошқинлари натижасида сичқонларнинг уйлари бузилиб кета бошлади.
Натижада айнан шундай йўл билан улар учин хавфсиз уйлар яратиб берилмоқда. Тўплар бир метрдан зиёд баландликка ўрнатилинади ва сичқонлар учун хавфли қуш ҳамда бошқа ҳайвонлардан асровчи ўзига хос уйга айланади.
Уимблдон майдонлари учун чимларни тайёрлаш жараёни қаттиқ сир сақланади
Уимблдон майдонларини тайёрлашда майда деталларга ҳам жиддий эътибор берилади. Чимлар маълум баландликка, сифатга ва зичликка эга бўлиши лозим. Уимблдон "Катта дубулға" туркумига кирувчи турнирлар орасида майсали қопламага эга бўлган кортларда ўтувчи ягона турнир саналади.
Ҳар йили мусобақани Буюк Британия Қироллик оиласи ҳам кузатиб боради
Уимблдонни машҳур спорт ва шоу-бизнес юлдузлари билан бирга Британия қироллик оиласи аъзолари ҳам мунтазам тарзда кузатиб боришади ва бевосита финал учрашувидан кейинги тақдирлаш маросимида бевосита иштирок этишади.
Турнирда "Руфус" лақабли лочин ишлайди
Мусобақа бўлиб ўтадиган кортларни "Руфус" лақабли лочин қўриқлаб боради. Унинг вазифаси майсага кабутарларни йўлатмасликдир. 2000 йиллар аввалида бунинг учун болбойлар ёрдамидан фойдаланилган бўлса, ҳозирда айнан лочиннинг ёрдамидан фойдаланилади.
Марказий кортни бирга тарк этиш
Яна бир маҳаллий анъаналардан бири бу Марказий кортда ўтган учрашувдан сўнг ҳар икки теннисчининг ғолиб ёки мағлуб бўлишидан қатъий назар бирга кортни тарк этишидир.
Дастлабки турнирларда аёллар узун либосларда, эркаклар эса шимда ўйнашган
1932 йилга қадар эркаклар шим кийган ҳолда, аёллар эса узун либосда кортга чиқишган. Бугунги кунгидек шортиларда кортга чиққан илк теннисчи эса Генри Остиндир.
2004 йилда "Уимблдон" номи кинофильм тайёрланган
Унда голливуд актрисаси Уимблдонда иштирок этувчи ёш теннисчи ролини ижро этган бўлиши билан бирга унда нафақат қаҳрамонлар ўртасидаги муносабатлар, балки чемпионларнинг машғулотлари ҳам акс эттирилган.
Уимблдон анъанавий чемпионлик бали билан якунланади
Мусобақанинг сўнгги кунида ғолиблар ва уларнинг жамоаси иштирокида "Champion's Ball" ёпиқ тадбири бўлиб ўтади. Анъанага мувофиқ кечанинг илк рақси аёллар ва эркаклар ўртасидаги баҳсларда ғолиб чиққан теннисчилар ўртасида ижро этилади.
"Мен Штеффи Граф билан рақс тушиш учун Уимблдонда ғолиб чиқишни истар эдим", - деб Андре Агасси ўзининг автобиографик асарида ёзиб қолдиргани ҳам бежиз эмас.
Фотима Соипова тайёрлади
Фикрлар