Эртанги жанг олдидан Козимбек Мардонов тарозидан ўтди

Професcионал боксда яқиндагина дебют қилган Козимбек Мардонов (1-0, 1КО) Тошкент вақти билан 7-март тонгида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. "Rivalta Boxing" промоутерлик компанияси томонидан Америка Қўшма Штатлари Майами шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшомида Мардоновга Абел Николас Адриэль ( 23-20-3, 5КО) рақиблик қилади. Жанг ўрта вазн тоифасида (72кг) бўлиб, 6 раунд этиб белгиланган. Бугун боксчилар жанг олдидан вазн меъёрини бажардилар.

"Эртанги жангим олдидан вазн меъёрини ҳам бажариб олдим. Рақибим анча тажрибали бўлиб, фаолияти давомида 46 маротаба рингга кўтарилган. Жангга тайёргарлик жараёнида буни ҳисобга олган ҳолда жиддий ишладик. Худо хоҳласа, чиройли ғалаба билан муҳлисларни ҳурсанд қилмоқчиман", - деди Мардонов жанги олдидан.

Эслатиб ўтамиз, Мардонов ўзининг дебют жангида Марсело Рубин Молинани 2-раундда муддатидан олдин мағлуб этган ҳолда илк ғалабасини қўлга киритган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар