Эшли Янг ва Уэйн Руни яна бир жамоада тўп суришлари мумкин

"Манчестер Юнайтед" клуби ҳимоячиси Эшли Янг фаолиятини океан ортида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Manchester Evening News нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага қараганда 33 ёшли англиялик футболчига МЛСда иштирок этувчи "Ди Си Юнайтед" клубидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Таъкидлаш керакки, ушбу жамоада унинг собиқ жамоадоши Уэйн Руни тўп сурмоқда. Эслатиб ўтамиз, улар ўз вақтида Англия терма жамоаси ва МЮ сафида бирга ўйнашган.

Маълумот учун, Янг ўтган мавсум  “Манчестер Юнайтед” сафида жами 41та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг “қизил иблислар” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган. Трансфер нархи эса 7 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!